Сайтнинг мобил версияси Кўзи ожизлар учун Овоз беришни ёқиш
Чоп этиш учун

Халқаро лойиҳалар ва дастурлар

БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Минтакавий лойихаси «Шимолий маршрутдан ўтадиган афғон опиатларининг муомаласига қарши курашиш, асосий чегара-назорат пунктлари салоҳиятини ошириш ҳамда махсус чегара алоқа бўлимларини ташкил этиш» - ХАС/К22

Ўзбекистон Республикаси ушбу лойихада 2009 йилдан бери катнашиб келмоқда. Лойиха, Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистонинг чегара-назорати пунктларида (шахобчаларида) наркотик моддаларини ноқонуний айланиши доирасида маълумот алмашинуви чегара алоқа бўлинмаларини ташкил этишга ва чегара-назорати пунктларининг моддий-техник базасини модернизациялаш ҳамда кадрлар салоҳиятини кенгайтирилган ўқув курсларини ўтказиш йўли билан мустаҳкамлашга йўналтирилган. Лойихани ижросини амалга ошириш доирасида,“Ойбек” (Тошкент вилояти), “Сариосиё” (Сурхондарё вилояти), “Айритом” (Сурхондарё вилояти), ва “Дўстлик” (Андижон вилояти) божхона масканларига замонавий компютер жихозлари, техник назорат воситалари ва махсуслаштирилган компютер дастурлари тақдим этилди. Юқорида қайт этилган божхона масканларида чегаралараро хамкорлик офиси ташкил қилиниб фаолият кўрсатиб келмоқда.

БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Минтакавий лойихаси - «Наркотик моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши кураш жараёнида тезкор ва бошқа маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва алмашиш борасида ҳуқуқий тизимни такомиллаштириш» - TD/RER/F23

Ўзбекистон Республикаси ушбу лойихада 2002 йилдан бери қатнашиб келмоқда. Лойиха, наркотикларга қарши курашувчи ҳуқуҳни мухофоза қилувчи органларини фаолиятини оширишга хамда жамлаш, тахлил ва тезкор маълумотларни бошқариш тизимини такоминлаштириш йўли билан наркотикларни назорат қилувчи урганлар ўртасида миллий, минтақавий ва халқаро миқиёсда йўналтирилган. Лойихани ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни мухофоза қилиш органларига компютер ускуналари, тезкор ва бошқа маълумотларни тахлил қилишга мўлжалланган ахборот-тахлил дастури тақдим этилди. Жами лойихада 9 та давлат иштирок этмоқда (Марказий осиё давлатлари, Афғонистон, Озарбажон, Армения ва Грузия).

“БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Глобал дастури ва ЖБожТ контейнерларни ташуви устидан назорат – Марказий Осиё ва Озарбажон сегменти” - GLOG80.

Ўзбекистон Республикаси ушбу лойихада 2014 йилдан бери қатнашиб келмоқда. Контейнерларни ташуви устидан назорат қилувчи глобал лойиха 2004 йил Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ва Бутунжахон божхона ташкилоти билан божхона ва бошқа хуқуқни мухофоза қилиш органларини бирлаштириб жиноий фаолиятга қарши курашишга йўналтирилган. Лойиханинг асосий вазифаси қўшма идоралараро ҳуқуқни мухофоза қилиш органларини махсус ўрганиб чиқилган контейнер терминалларида ташкил килишдир. Дастур доирасида ЖБожТ кўмаглигида химояланган канал оркали маълумот алмашинувига мўлжалланган махсус «ContainerCOMM» тизими ишлаб чиқилди. Лойихани амалга ошириш доирасида ўқув курлари ва танишув сафарлари ташкил этилди хамда моддий-техник жихозлари тақдим этилди.

БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Минтакавий лойихаси - «Treatnet II – гиёҳванд моддаларга қарамликни ва унинг саломатликка келтираётган оқибатларини даволаш» - AD/GLO/J71.

Ўзбекистон Республикаси лойиҳада 2009 йилдан буён иштирок этиб келмоқда. Лойиҳа республиканинг барча минтақаларига медицина, психологик ва ижтимоий профилли хизматларида гиёхвандликка чалинган шахсларни қондиришда бус-бутун ёндашув наркологик ёрдамнинг самарали моделини жорий этишга йўналтирилган. Лойиҳани амалга ошириш доирасида гиёхвандликка чалинган шахсларга ижтимоий ва психологик ёрдам кўрсатувчи мутахассислар малакасини ошириш мақсадида тренинг курслари ўтказилди. Лойиҳанинг техник ҳамжиҳатлиги бўйича Бухоро, Қашқадарё, Наманган ва Самарқанд вилоятлари наркодиспансерлари жадал терапия палаталари учун медицина мебели, реанимация ускуналари ва қурилмалар сотиб олинди. Лойиҳанинг миллий экспертлари ишчи гуруҳи томонидан ўз ичига эпидемиология масаласини олган, ўсмирларга наркологик ёрдам кўрсатиш, профилактика ва психоактив моддаларга мойилликни аввалдан аниқлаш, вояга етмаганлар орасида наркологик касалликлар клиникаси ўзига хосликлари, уларнинг терапияси ва ўсмирларнинг медико-ижтимоий реабилитацияси бўйича миллий кўрсатма ишлаб чиқилди.

БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Минтакавий лойихаси GLOK01 "Психофаол моддаларни суистеъмол қилишда, ОИВ/ОИТС ва ёшлар орасидаги жиноятчилик оила ҳаётларидаги малакалари ўргатувчи дастурлар воситасида профилактика.

Ўзбекистон Республикаси ушбу лойихада 2013 йилдан бери қатнашиб келмоқда. Лойиха, оилани ва ота-она билан болани ўртасидаги алоқани мустахкамлашга, боллаларни академик улгурчанлигини яхшилашга, оилада стресни камайтиришга ва ота-оналар томонидан психофаол моддаларони истемолини олдини олишга йўналтирилган. Оилада хаёт кўникмаларини ўргатишда илмий-асосланган база доирасида ташкил этилган “Оила ва мактаб биргаликда” ўқув дастури сифатида фойдаланилади. Ўқув жараенида болларни кўл харакатларини ва диққатини оширишга мослаштирилган турли ўйин ускунилари ва концелярия жихозлари сотиб олинди хамда ўқув қулланмалари кўпайтирилди. Бундан ташқари лойиха доирасида махаллий тренерларни каскад услуби орқали тайорлаш, махсус дастурларнинг самарали фаолият олиб боришини бахолаш хамда мониторинг қилишни жорий этиш, хорижий ва қўшни давлатларда ушбу йўналишда олиб борилаётган профилактик фаолиятнинг илғор тажрибаларини ўрганиш ва бошқалар кўзда тутилади.

ЕХҲТнинг - «Гиёҳванд моддалар устидан назоратни таъминлаш, уларнинг ноқонуний муомаласи ва тарқалишини олдини олиш» лийихаси.

Ушбу лойиха Ўзбекистон Республикасидаги мутассади ташкилотларнинг моддий-техника базасини такоминлаштириш, турли ўқув курсларини ўтказиш ва ахборот-тахлил йўналишадаги салохиятини оширишга йўналтирилган. Лойихани амалга ошириш доирасида Марказий Осиёдаги нарковазиятни ўзида акс этирган хар йиллик бюллетенни чоп этилишида кўмаклашиб келинмоқда. Бундан ташқари, Республиканинг ҳуқуқни мухофоза қилувчи ташкилотларнинг ходимларига, лабаратория экспертларига ва бошқа мутассадди ташкилотлар ходимларига, Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимиятлари минтақавий комиссия котибларига хамда туманлар наркологик хоналарининг наркологларига гиёхвандликка карши курашиш сохасида Европа Иттифоқининг ўкув марказларида қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилиб келинмоқда. Хозирги кунда лойиха доирасида наркотик моддаларни назорат қилиш Миллий ахборот-таҳлил марказини ахборот-таҳлил салохиятини оширишда наркотик моддаларни ноқонуний айланиши бўйича Миллий марказда идоралараро маълумотлар базасини ташкил этилишида кўмаклашиб келинмоқда.

БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг AD/RER/H22 - «Марказий Осиё минтақавий мувофиқлаштирувчи ахборот маркази - МОАММни жорий этиш».

Наркотик моддаларни, психотроп воситаларни ва уларнинг прекурсорларини ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича Марказий Осиё минтақавий мувофиқлаштирувчи ахборот маркази МОММАМни ташкил этиш тўғрисидаги Келишув доирасида ташкил этилган булиб хозирги кунда давлатлараро ўртасида доимий фаолият олиб борувчи орган сифатида ишлаб келмоқда. Мақсад – МОММАМ аъзо давлатларнинг муттасадди ташкилотларини наркожиноятчиликка карши олиб бораёткан ишларини мувофиқлаштиришдир. МОММАМ аъзо давлатлар: Озарбажон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон.

Система Orphus