Сайтнинг мобил версияси Кўзи ожизлар учун Овоз беришни ёқиш
Чоп этиш учун

Таҳлилий шарҳ

  • 2014 йил якуни бўйича Ўзбекистон Республикасидаги нарковазият

    Бугунги кунда Ўзбекистон гиёҳвандлик воситаларининг салбий оқибатларига қарши ўзининг барча ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ресурсларини қўллаб келмоқда. Наркотик моддаларни назорат қилиш доирасида наркотик моддаларга бўлган талабни камайтириш ва уларнинг ноқонуний айланишини олдини олишга қаратилган фаолият амалга оширилмоқда.

    Наркотик моддаларни суистеъмол қилиш ва ноқонуний айланишга қарши кураш кенг қамровли 2011-2015 й. чора – тадбирлар дастури наркотик моддаларни устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган ва амалга оширилмоқда.

    Бу дастур доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг моддий – техник базаларини мустаҳкамлаш, кадрлар салоҳиятини ошириш, гиёҳвандликни даволаш хизматини замонавийлаштириш ва ривожлантириш, гиёҳвандликни олдини олиш мақсадида наркотрафикка қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ишлари амалга оширилади.

    Наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш

    Наркотик моддаларни ноқонуний айланишиги қарши кураш чора тадбирлар натижасида, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан 2014 йилда жами 6698 (2013 йилда 7680) та наркожиноят аниқланиб, мазкур жиноятлардан: 3062 (3772) таси наркотик воситаларини ўтказиш; 607 (623) таси контрабанда; 1320 (1491) таси таъқиқланган экинларни экиб етиштириш; 1709 (1794) таси бошқа турдаги наркожиноятлар.

    Ўзбекистонда 2014 – 2013 йилда аниқланган наркожиноятлар сони (турлари бўйича)


    Мусодара қилинган наркотик воситаларнинг миқдори 2 тонна 298 кг (2 тонна 326 кг) ни ташкил этди. Шу жумладан: 106,5 (121,6) кг героин, 881,9 (851,3) кг опий, 802,9 (873,5) кг марихуана, 100 (143,3) кг гашиш ва 406,3 (336,3) кг кўкнор.


    Наркотик моддаларни давлат чегараси орқали контрабанда йўли билан олиб ўтиш бўйича, жиноий фаолиятни ва минтақалараро наркотрафик гуруҳларни бартараф этишга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг сайҳаракатлари кучайтиришга қаратилган.

    Мисол учун:

    • 2014 йил 18 феврал куни Сурхондарё вилоятининг Термиз тумани ҳудудида Афғонистон билан давлат чегарасини Амударё орқали ноқонуний кесиб ўтишга уринган Афғонистон Ислом Республикаси фуқароси 64,6 кг. опийни резина қайиқ орқали олиб ўтаётганида қўлга олинди;

    • 2014 йил 3 ва 13 март кунлари Самарқанд вилоятининг Булунгур тумани худудида ўтказилган тезкор тадбир давомида уюшган жиноий гуруҳ 45 кг опийни Тожикистон Республикасидан транспортда олиб ўтаётганда қўлга олинди;

    • 2014 йил 11 апрел куни Самарқанд вилоятининг Булунгур тумани худудида ўтказилган тезкор тадбир давомида 5,7 кг героин ва 7 кг яқин опийни Тожикистон Республикасидан Тошкент вилояти Зангиота тумани худудига контрабанда йўли билан олиб ўтаётганда қўлга олинди;

    • 2014 йил 22 май куни Самарқанд вилоятида 32,5 кг опийни уюшган жиноий гуруҳ Тожикистон Республикасидан Самарканд вилоятига контрабанда йўли билан олиб ўтаётганда қўлга олинди;

    • 2014 йил 23 октябр куни Сурхондарё вилоятининг Олтин тумани ҳудудида тезкор тадбир давомида 10,2 кг опий ва 12 кг. героинни траспорт воситаси орқали олиб ўтаётганда қўлга олинди.

    Наркотик моддаларни ноқонуний айланишини аниқлаш шунингдек, таркибида наркотик воситалари бўлган ўсимликлар етиштириш ва гиёҳвандлик савдоси билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш учун Ўзбекистонда икки босқичли кенг кўламли “Қора дори -2014” тадбири ўтказилди.

    Ўтказилган тадбир давомида жами 1125 (1223) та ҳолатлар аниқланиб, 6692 (10356) кв.м. майдонда таркибида наркотик воситалари бўлган ўсимликлар йўқ қилинди.

    “Қора-дори 2014” тадбири давомида жами 2900 (3101) та наркотик воситалари билан боғлиқ жиноятлар аниқланиб, 852 (785) кг дан ортиқ наркотик воситалари мусодара қилинди.



    Ҳуқуни муҳофаза қилиш идораларининг ахборот таҳлил ва техник имкониятларини кучайтириш

    Ўзбекистонда ўтган йили наркотик моддаларни ноқонуний айланишига қарши кураш соҳасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг ахборот таҳлил ва техник имкониятлари оширилди.

    Ахборот алмашиш ва марказлашган маълумотни қайта ишлаш механизмини такомиллаштириш мақсадида Ҳалқаро лойиҳалар доирасида замонавий ахборот таҳлил системаси (маълумотлар базаси) «IBM i2» дастурий таъминот яратилиб тақдим этилган.

    Республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларнинг таҳлил бўлимларига дастурий таъминотни ўрнатиш амалга оширилди ва маълумотлар базасини соддалашган шакли ишлаб чиқилди.

    Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот таҳлил маркази ўқув синфида Миллий ҳавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Бош прокуратура, Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси тахлил бўлими ходимлари учун компьютер тизимлари орқали тезкор ахборот тахлил методологияси бўйича тренинг ўтказилди.

    Хозирги кунда идоралараро Миллий маълумотлар база дастур тизимини ишлаб чиқиш ишлари олиб борилмоқда. (Европпа иттифоқи мамлакатлари ҳуқуқни ҳимоя қилувчи идоралар тизимларига ўхшашлиги асосида).

    Республиканинг ваколатли органлари наркотик моддаларни давлат чегараси орқали олиб ўтиш ҳолатларини аниқлаш самарадорлигини ошириш мақсадида техник салохиятини ошириш чора-тадбирлар қаъбул қилинган.

    Республикада бир қатор божхона масканлари замонавий катта хажмли стационар ва мобил сканер қурилмалари ҳамда бир қатор замонавий техник воситалар билан жихозланган.


Система Orphus