Сайтнинг мобил версияси Кўзи ожизлар учун Овоз беришни ёқиш
Чоп этиш учун

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг фаолияти

Ўзбекистон мустақилликка эришгач наркобизнесга қарши курашда аниқ қадамлар қўйилди ва кўп ишлар олиб бормоқда.

Наркотик моддаларни, ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича ҳамма ҳуқуқни ҳимоя қилиш идораларида махсус тузилмалар вужудга келган, Ҳукумат томонидан моддий-техник базага, кадрларга ва таъминотга доимий равишда маблағ ажратилиб келинмоқда.

Давлат божҳона қўмитаси қошида Миллий кинология маркази очилган, бу ерда махсус кинологларни, ҳамда хизмат қидирув итларни тайёрлайди.

Махсус тузилмадаги ходимларни наркотрафикка курашишга ўқитиш учун Ички ишлар вазирлигининг академияси ва Олий ҳарбий божхона олийгоҳида наркотик моддаларни, ноқонуний айланишига қарши кураш ва контрабандага қарши бўйича кафедра очилган.

Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи идоралар томонидан наркотрафик каналларини аниқлаш ва наркотик моддаларни, ноқонуний аланиши, уюшган наркогуруҳларни тўхтатиш, контрабандани йўлини бекитиш, ер майдонларига экилган наркотикларни йўқ қилиш ва гиёҳвандликни олдини олишга қаратилган аниқ чора тадбирлар олиб борилади.

Вазирлик ва идоралар, манфаатдор ташкилотлар, маҳаллий хокимият органлари ва жамоатчилик қўшимча кучлари билан комплекс равишда операциялар олиб борилади. Хар йили ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан манфаатдор ташкилотлар ва жамоатчилик кучларини жалб этган ҳолда гиёҳвандлик ўсимликларни аниқлаш ва, ноқонуний етиштиришни олдини олиш, гиёҳвандлик савдоси билан боғлиқ жиноятчиликни олдини олиш, шунингдек республикага қўшни давлатлардан наркотик моддаларни кириб келиш каналини тўсиш ишларни аниқлаш ва олдини олиш мақсадида икки босқичли кенг қамровли «Қора дори» тадбири бўлиб ўтади.

Республикамизда гиёҳванд моддаларнинг, ноқонуний айланишига қарши олиб борилаётган сиёсат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш йўналишида моддий техник база, таҳлилий ва кадрлар салоҳиятини оширишга йўналтирилган.

Республикада наркотик моддаларни давлат чегараси орқали олиб ўтиш ҳолатларини аниқлаш самарадорлигини ошириш мақсадида божхона масканлари замонавий стационар ва мобил сканер қурилмалари ҳамда бир қатор замонавий техник воситалар билан таъминланган.

Охирги 10 йил мобайнида (2005-2015 йилларда) ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан 92 мингга яқин наркожиноятлар аниқланган ва 32 тонна миқдорида наркотик моддалар мусодара қилинган.

Ўзбекистон Республикаси хукумати топшириғига кўра, ҳар йили 26 июнь — Ҳалқаро гиёҳвандликка ва гиёҳвандлик воситаларнинг, ноқонуний айланишига қарши кураш куни, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан мусодара қилинган наркотик воситаларни йўқ қилиниши (ёқиш) амалга оширилади. Ҳалқаро ташкилотлар, жамоатчилик ва оммавий воситалар вакиллари иштирокида наркотик воситалар йўқ қилинади.
Ўзбекистонда 1994 йил бошидан 54 тонна наркотик моддалар йўқ қилинди.

Система Orphus